Musofir App
iOS app by United IT Company LLC. Lifestyle · United IT Company LLC
- Store rating
- 3 / 5
- Store rating count
- 2
- Download price
- Free to download
- In-app purchases
- Unknown
- Version
- 1.2.7
- Listing last refreshed
- 2026-09-12
View the original store listing
Store description excerpt
Ёшаларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бир қатор ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон ёшилари умумжаҳон ассоциациясининг ҳам алоҳида ўрни бор. Ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифалари хорижий мамлакатларда таълим олаётган ҳамда меҳнат қилаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўватт-қуир, ўз ўрнини топишига кўмаклашишдан иборатдир. Ўқиш ва/ёки ишлашнинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Айниқса, бу хорижий мамлакатда бўлса, ушбу қийинчилик икки баравар ортади. Мусофир юртда таълим олиш ёки меҳнат фаолияти давомида турли қийинчилик, мураккаб вазиятлар, мушкул дамларга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Шундай вазиятда инсон бироз қўллаб-қувватлашга, кўмакка эҳтиёж сезади. Ушбу кўмакнинг беғараз, қолаверса, ўз она юртидан бўлиши ҳар қандай оғир вазиятни тез енгиб ўтишга сабаб бўлади. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган «МУСОФИР» лойиҳаси айнан ушбу вазиятдаги, яъни хорижда таълим олиш ва/ёки меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида турли қийинчилик, мураккаб вазиятларга тушиб қолган ўзбекистонлик талаба ва ишчи мигрантларга ижтимоий ёрдам кў рсатишни назарда тутади. Ушбу беғараз ёрдам хориждаги юртдошлари тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан турли йўллар ва воситалар орқали келиб тушган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасидаги ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хориждаги мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик ёшлар мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш кўламини кенгайтириш, хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва/ёки таълим олиш билан боғлиқ ижтимоий қийинчиликларга дуч келаётган ҳамюртларимизга хорижий ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда молиявий барқарорликка эга фуқаролардан изчил молиявий ёрдамлари кўрсатилиши механизмининг йўлга қўйилишини таъминлашга қаратилган.
Review coverage
AppRill has captured 0 reviews for this app. This is a collected sample, separate from the store rating count. Latest review capture: Not captured yet.
Recent captured chart positions
No chart positions have been captured for this app yet.
Chart position, rating count and review coverage do not establish downloads, revenue or profit. Understand the differences.